Бирлашган Араб Амирликлари бош вазири, Дубай амири Муҳаммад бин Ал-Мақтумнинг катта ўғли шаҳзода Рашиднинг 34 ёшида юрак хуружи туфайли оламдан ўтгани хабар қилинган эди. 19 сентябрь куни шаҳзодани Бар-Дубай туманидаги Умм Ҳурайр қабристонига дафн этиш маросими бўлиб ўтди.
Шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтумни сўнгги йўлга кузатиш маросимида унинг яқинлари, оила аъзолари билан бир қаторда, мамлакатнинг юқори лавозимли шахслари иштирок этди.