Бекобод туман СВОЖЖДЛҚК департаменти ходимлари ўтказган текширув давомида спиртли ичимликлар ишлаб чиқарувчи ноқонуний цех фаолиятига чек қўйилди. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси хабар бермоқда.

Айтилишича, Алия Ким исмли аёл белгиланган тартибда рўйхатдан ўтмасдан, ҳеч қандай ҳужжатсиз спиртли ичимликлар ишлаб чиқариб келган. У қўшниси Ш. Райимовага 20 минг сўмга 4 шиша ароқ сотаётганида қўлга олинди.

Жавобгарнинг хонадонидан 9 хил турдаги 0.5 л ҳамжда бўлган 163 дона қўлбола ароқ ҳамда 20 л вино, 34.5 л спирт топилди.

Цех фаолияти тўхтатилиб, унинг эгаси судга тортилди.