Skype узилишлар билан ишламоқда. Бу ҳақда Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари маълум қилмоқда.

Мазкур хизмат сайти ҳам фойдаланувчилар Skype`га уланишда ёки уларнинг онлайн кўринишида муаммоларга дуч келиши мумкинлиги ҳақида хабар берди. Дастлаб носозлик фақатгина мулоҳаза (статус)ларни ўзгартиришда кузатилган эди.

Шунингдек, фойдаланувчиларнинг барча абонентлари офлайнда тургандек кўриниб, уларга хизмат орқали қилиш имкони бўлмаяпти.

Skype`нинг тасдиқлашича, тезкор хабарларни етказиш давом этади, бироқ маълумотларга кўра, гуруҳ хизматларида эълон қилинган постлар узоқ муддатда етиб бормоқда.

Компания фойдаланувчилардан узр сўраб, носозлик яқин вақтларда бартараф этишини маълум қилди. Уларга Skype фаолияти тиклангунга қадар вақтинчалик хизматнинг веб кўринишидан фойдаланиб туриш тавсия қилинди.