Чехиянинг Влашим Бенешовский вилоятида жойлашган қурол-аслаҳа ишлаб чиқарувчи Sellier & Bellot фирмасида порох портлади, деб хабар бермоқда Чехия телеканалларидан бири. 

Портлаш оқибатида қурбонлар ва жароҳатланганлар борлиги маълум қилинди.
“Воқеа жойида иккита санитар машинаси ва вертолёт турибди. Воқеа жойига ҳеч ким яқинлаша олмаяпти”, деб айтди қутқарув хизмати матбуот котиби.

Ўт ўчирувчилар ҳам яна портлашлар юз беришидан хавфсираб ёнғинни ўчиришга кириша олмаяптилар.