“ВКонтакте” ҳаволалари яна Facebook ва Instagram`да пайдо бўла бошлади.

Хабар қилинишича, Facebook ва Instagram профилида Россия ижтимоий тармоғи (vk.com) бош саҳифаси иловаси муаммоларсиз кўринмоқда ва улар орқали “ВКонтакте”га кириш ҳам тўғри кечмоқда.

Аввалроқ, Instagram фотохизмати ва Facebook ижтимоий тармоғи “ВКонтакте”га боғланувчи фаол иловаларни блоклаши тўғрисида хабар берилган эди.

Facebook ижтимоий тармоғида шахсий хабарлар ва янги ёзувларга, шунингдек, Instagram`га жойлаштирилган фотосуратлар остидаги изоҳларга https://vk.com иловаси киритилса, “тақиқланган иловадан фойдаланиш” тўғрисида огоҳлантириш пайдо бўлаётган эди.