Футзал: Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё чемпионатини Малайзиядан мағлуб бўлиш билан бошлади

Спорт 21 Сентябрь 2015 953

Футзал бўйича Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Малайзияда Осиё чемпионати доирасидаги илк учрашувини ўтказди.

Биринчи турда терма жамоа мусобақа мезбонлари бўлмиш Малайзия вакилларига қарши ўйин ўтказди ва 4:9 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Аваз Мақсумов бошчилигидаги Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Осиё Чемпионати А гуруҳида Эрон, Малайзия ҳамда Гонконг терма жамоалари билан бир гуруҳдан ўрин олган.

Жамоа кейинги ўйинни 22 сентябрь куни Эрон вакилларига қарши ўтказади.

Маълумот учун, ушбу турнирда қитъанинг 8та давлатидан келган термалар 2 гуруҳга бўлинган ҳолда ўйинларга киришган.

Кўпроқ янгиликлар