Грециядаги парламент сайловида Радикал сўл кучлар коалицияси 35,47 фоиз овоз тўплаб ғолиб бўлди

Жаҳон 21 Сентябрь 2015 1729

Алексис Ципрас бошчилигидаги Радикал сўл кучлар коалицияси Грецияда якшанба, 20 сентябрь куни ўтказилган муддатдан аввалги парламент сайловларида 35,47 фоиз овоз тўплаб ғолибликни қўлга киритди. Бу ҳақда душанба, 21 сентябрь куни сайловларни ташкил этган Греция Ички ишлар вазирлиги тақдим этилган 98,25 фоиз бюллетенларни ҳисоб-китоб қилиб чиққанидан сўнг маълум қилди.

Шу йўл билан коалиция парламентдаги 145 ўрин (ғолиб учун тақдим этиладиган 50 қўшимча ўринни ҳисобга олган ҳолда)га эга бўлди. Унинг асосий рақобатчиси – 61 ёшли раҳбари Вангелис Меймаракис раҳбарлигидаги эволюцион ўзгаришлар тарафдори ҳисобланган “Янги демократия” ўнг марказчилари эса 28,09 фоиз (75та ўрин) овоз тўплади. Учинчи бўлиб ультра ўнгчиларнинг “Хриси Авги” партияси 6,99 фоиз (18та ўрин) сайловчиларнинг ишончини қозонди.

Радикал сўл кучлар коалицияси 3,69 фоиз (10та ўрин) овоз жамлаган “Мустақил греклар” партияси билан ҳамкорликда бир палатали Греция парламентидаги 300 депутатлик ўрнининг энг камида 151тасини эгаллаб, ҳукуматни шакллантириш ҳуқуқини қўлга киритади.

Собиқ энергетика вазири Панайотис Лафазанис бошчилигидаги “Лаики Энотита” (“Миллий бирдамлик” партияси 2,86 фоиз овоз тўплаб, уч фоизлик “тўсиқ”дан ўта олмагани боис парламентдаги ўринлардан маҳрум этилди. Айнан ушбу гуруҳ партиянинг учинчи кредит дастури доирасида қўлланилиши лозим бўлган қаттиқ иқтисодий чоралар тўғрисидаги меморандумни имзолаш истагидаги сиёсатидан норози бўлган, Радикал сўл кучлар коалицияси таркибидаги 40 нафар депутат халқаро инвесторлар билан келишувга эришиш тўғрисидаги қонунга овоз беришдан бош тортишган эди. Натижада Радикал сўл кучлар коалициясининг етакчиси Алексис Ципрас истеъфога чиқиб, муддатидан олдин парламент сайловлари ўтказилиши тўғрисида эълон қилди.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 9803 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 45361 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 74092 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40858 Lifestyle
Beeline Фарғона вилоятида янги таянч станцияларини ишга туширди
Amazon облигацияларига талаб ҳажми Беларусь ЯИМ билан тенг бўлди
Трампнинг маслаҳатчиси Шарлотсвиллдаги миллатчиларни “масхарабозлар” деб атади
16:47 26 Жаҳон
Бухоро вилоят ҳокими ичимлик суви ва бозорлардаги гўшт таъминоти юзасидан баёнот берди
16:41 519 Жамият
17 ёшли онанинг 2 ёшли боласини машинада қолдириши ҳалокатли якун топди
16:41 1174 Жамият
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 4271 Жамият
Кўпроқ янгиликлар