Вазирлар Маҳкамасининг 16 сентябрдаги 267-сонли қарори билан “Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун сафарбарлик чақирув резервидаги хизматни ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги низомга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.

Янги ўзгартиш ва қўшимчаларда сафарбарлик чақирув хизматини ўташ учун тўланган пулларни, хизмат ўталмаган тақдирда, қайтариш тартибига ойдинлик киритди.
Ҳужжатда кўрсатилишича, ҳарбий йиғинлар чоғида хизматчининг иш ўрни ва лавозими сақланади. Меҳнат шартномаси бу давр ичида иш берувчининг ташаббуси билан тўхтатилиши мумкин эмас.

Шунингдек, сафарбарлик чақирув резерви хизматчиси ҳарбий хизматга яроқсиз деб топилса, унга тиббий комиссия томонидан I ёки II даражали ногиронликнинг берилиши ҳолатларида хизмат ўташ учун тўланган пуллар қайтарилади.