Hyundai компанияси Veloster’нинг кейинги авлодини Европада сотмайди

Технология 21 Сентябрь 2015 1230

Hyundai компанияси Veloster хэтчбекининг иккинчи авлодини Европа бозорида сотмоқчи эмас. Бу ҳақда Жанубий Корея компаниясининг маҳсулот бўлими раҳбари Раф ван Нюффелга асосланиб, carzone.uz хабар берган.

«Европаликлар иккинчи авлод Hyundai Veloster’ини кутмаса ҳам бўлади. Айни вақтда, янги модель АҚШ бозорида пайдо бўлади, бироқ қандай кўринишда бўлиши — ҳозирча номаълум», — деди Нюффель.

Autofans.be нашрининг тахминига кўра, кейинги «Велостер»нинг двигатели орқа ва олд ўқлар оралиғига жойлаштирилиши мумкин. Hyundai бундан аввал ҳам моторни шундай жойлаштириш бўйича тажриба ўтказган: Veloster’нинг ҳозирги авлоди негизида ишлаб чиқилган RM15 прототипининг мотори ўртада жойлашган эди.

Концепт ҳажми 2 лирт бўлган, тўрт цилиндрли, қуввати 300 от кучига тенг турбо-двигатель билан таъминланган эди.

Кўпроқ янгиликлар