Британия разведка хизматининг (MI6) аёл киши қиёфасига кириб, топшириқни бажараётган агентининг жасади унинг Лондондаги хонадонида топилди. Бу ҳақда Independent нашри ёзмоқда.

Агентнинг яланғоч танаси йўл халтаси ичига солиб қўйилган эди. Шунингдек, уйдан 15 минг фунт стерлингга баҳоланган аёллар кийим-кечаги, косметика ва сунъий соч топилган.
Даставвал полиция эркак трансвестит бўлган деган тахминни билдирган эди. Лекин суд-тиббиёт экспертизаси ходимлари унинг аслида агент бўлганига ишонч билдирмоқда.
Қўшнилар эса шу пайтгача уни аёл киши деб юришганини таъкидламоқда.