20 сентябрда Испания Примерасининг 4-тури доирасида “Барселона” ўз майдонида “Леванте”ни қабул қилди.

Учрашувнинг 1-бўлимида иккала жамоанинг рақиб дарвозасини ишғол қилишга уринишлари бесамар кетди. “Барса” 2-бўлимда ўйин суръатини ошириб, 11 дақиқа ичида 3 марта рақиб дарвозабонини ўз дарвозасидан тўпни олиб чиқишга мажбур қилди: Марк Бартра 50-дақиқада, Неймар 56-дақиқада ва Месси 61-дақиқада урган тўплари эвазига ҳисоб 3:0 кўриниш келди. 66-дақиқада меҳмон жамоа Виктор Касадесуснинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни биттага камайтирди. 75-дақиқада Месси 11 метрлик жарима тўпини амалга ошира олмади, бироқ 90-дақиқада ўз маҳоратини яна бир кўрсатиб, ўйинда 4:1 кўринишидаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Барселона – Леванте  – 4:1
Голлар: Бартра, 50 (1:0); Неймар, 56 (2:0); Месси, 61 (3:0, пен); Касадесус, 66 (3:1); Месси, 90 (4:1).
Амалга оширилмаган пенальти: Месси, 75 (Барселона).

Турнинг яна бир учрашувида “Эль-Мадригал” стадионида мезбон жамоа “Вильярреал” Бильбаонинг “Атлетик” клубини кутиб олди. Учрашув 3:1 ҳисобида “субмариналар” фойдасига ҳал бўлди. Мезбонлар сафида голларни 43-дақиқада пенальтидан Бруно Сориано, 67-дақиқада Марио Гаспар ва 80-дақиқада Лео Баптистау киритди. Меҳмон жамоа ҳужумчиси Ариц Адурис ўйин охирига қўшиб берилган вақтда битта жавоб тўпини киритишга муваффақ бўлди.

Вильярреал – Атлетик Б  – 3:1
Голлар: Сориано, 43 (1:0, пен); Гаспар, 67 (2:0); Баптистау, 80 (3:0); Адурис, 90+2 (3:1).

Турнинг яна бир учрашувида Хихоннинг “Спортинг” клуби меҳмонда “Депортиво”ни мавсумдаги биринчи мағлубиятини тан олишга мажбур қилди. Учрашув 2:3 ҳисобида хихонликлар фойдасига якунланди. Барча 5та тўп 1-бўлимнинг ўзидаёқ киритилди. Мезбонлар сафида тўпларни Хуанфран ва Луис Альберто, меҳмонлар сафида эса икки марта Арнальдо Антонио Санабрия ва бир марта Алехандро Менендес киритди. “Депортиво” мавсумдаги биринчи мағлубиятига учради, “Спортинг” эса биринчи ғалабасини қўлга киритди.

Депортиво – Спортинг – 2:3 

Голлар: Санабрия, 4 (0:1); Санабрия, 8 (0:2); Хуанфран, 16 (1:2); Альберто, 28 (2:2); Менендес, 34 (2:3).

Яна бир учрашувда “Райо Вальекано” меҳмонда “Лас-Пальмас”ни минимал устунлик билан ютди. Учрашувдаги ягона тўпни Хави Герра киритди

Лас-Пальмас – Райо Вальекано – 0:1
Гол: Герра, 42 (0:1).

“Севилья” ўз майдонида “Сельта”га 1:2 ҳисобида ютқазиб қўйди. Меҳмонлар 15-дақиқада Нолитонинг тўпи эвазига олдинга чиқиб олдилар, 26-дақиқада эса Даниэль Васснинг саъй-ҳаракатлари туфайли ўйиндаги ҳисобни 0:2 кўринишига келтирдилар. Унаи Эмери шогирдлари қолган вақт мобайнида фақатгина 54-дақиқада Фернандо Льорентенинг тўпи эвазига ҳисобдаги фарқни камайтиришга муваффақ бўла олдилар, холос.

“Севилья” 2 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалида 19-ўринни эгалламоқда, “Сельта” эса Мадриднинг “Реал” клуби каби 10 очко тўплаган ҳолда 2-ўринни эгалламоқда.

Севилья – Сельта – 1:2
Голлар: Нолито, 15 (0:1); Васс, 26 (0:2); Льоренте, 54 (1:2).
Четлатиш: Хонни, 90+1 (Сельта)