Исроил бош вазир Биньямин Нетаньяху Москвага Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун борар экан, ўзи билан бирга Исроил мудофаа армияси (ЦАХАЛ) штаб генерали Гади Айзенкот ва ҳарбий разведка (АМАН) командири генерал-майор Герци Галевини элтади. Бу ҳақда Jerusalem Post нашри хабар бермоқда.

“ЦАХАЛнинг олий мартабали генераллари бош вазирнинг хорижий сафарларида уни камдан-кам кузатиб боришади... Бу шундан далолат берадики, музокара марказида Сурияга қурол-яроғ етказиш ва минтақада Россия қўшинларини жойлаштириш бўлади”, - дейилади мақолада.

Ўз навбатида, Путиннинг ёрдамчиси Юрий Ушаков ОАВга икки давлат раҳбари Яқин Шарқдаги вазият юзасидан очиқ суҳбат ўтказишини маълум қилди.