АҚШлик машҳур боксчи Кичик Флойд Мейвезернинг отаси ва устози унинг ўғли барча етакчи боксчиларни мағлуб қилганини айтди.

“Флойд барча зўрларни енгди. Ва у энди нима қилиши керак? Рингга қайтиб яна бир марта уларни енгиши керакми? Йўқ, бокс буни ёқтирмайди. Менинг ўғлим барча рекордларни янгилади ва унинг яна рингга чиқишига ҳеч қандай ҳожат қолмади. Агар буни унинг ўзи истамаса.

Мен унинг ўрнига қарор қабул қила олмайман, бироқ нимани истасам шуни айта оламан. У катта эркак ва унинг ўрнида бўлганимда бошқа қайтмасдим, чунки исботлайдиган ҳеч нарса қолмади. Бугун боксда ҳамма кўпроқ пул ишлаб олишни истайди, Флойд буни қойилмақом амалга оширди. Одамлар нима дейиши аҳамиятсиз. Агар сен уршишни истасанг, унда шундай қил”, деб айтди боксчининг отаси Катта Флойд Мейвезер.