Коста "Арсенал" билан ўйиндаги ҳаракатлари учун 3та ўйинга дисквалификация қилиниши мумкин

Спорт 21 Сентябрь 2015 1860

Бугун Англия футбол Ассоциацияси тартиб-интизом қўмитаси «Челси» ва «Арсенал» жамоалари ўртасидаги учрашув пайтида «Челси» ҳужумчиси Диего Коста ва «Арсенал» ҳимоячиси Лоран Косьельни орасида юзага келган жанжалли вазиятни кўриб чиқади. Бу ҳақда The Telegraph нашри хабар тарқатди.

Манбанинг ёзишича, FA йиғилиши Диего Костани учта учрашувга дисквалификация қилиш тўғрисида қарор чиқариши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Диего Коста Косьельнининг юзига зарба берган, «Арсенал»нинг бошқа бир вакили Габриэл Паулиста эса шеригини ҳимоя қиламан деб, воқеага аралашган ва қизил карточка олиб майдонни тарк этганди. Ўша вазиятда Диего Коста сариқ карточка билан сийланган.

Қайд қилинишича, қарорда Диего Костанинг сариқ карточкаси Паулиста ёки Косьельни билан боғлиқ вазиятдан қайси бири учун кўрсатилгани муҳим роль ўйнайди. Агар учрашув бош ҳаками Майкл Дин Диего Костанинг Косьельни билан боғлиқ вазиятни кўрмай қолганини тан олса, футболчи носпортча ҳаракати учун 3та учрашувга дисквалификация қилинади.

Кўпроқ янгиликлар