KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг асосий хабарлари (14-20 сентябрь)

Жамият 21 Сентябрь 2015 6234

Ҳурматли ўқувчилар, эътиборингизга ҳафта (14-20 сентябрь) давомида рўй берган энг муҳим хабарларни такроран ҳавола этамиз.

Тошкент шаҳри аҳолиси учун совуқ сув хизматининг янги тарифлари 8 фоизга қимматлашди>>

Тошкент шаҳрида 1 октябрдан совуқ сув таъминоти хизмати учун янгиланган тарифлар жорий этилади.

Сергей Лавров: АҚШ “ИШИД” позицияларини аниқ билади, бироқ бомбардимон қилмаяпти>>

Москва АҚШ бошчилигидаги “ИШИД”га қарши коалициянинг бошқа мақсадлари борлигидан гумон қилди.

Маккадаги фожиа туфайли жабр чеккан зиёратчилар ҳақида маълумот берилди>>

Маккада содир бўлган бахтсиз ҳодисадан жабр кўрганлар ҳақида маълумотлар эълон қилинди. Хорижий ОАВ маълумотларига қараганда, жорий йил 11 сентябрь куни юз берган фожиа туфайли жами 201 нафар киши жабрланган.

15 сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош ассамблеясининг 70- сессияси иш бошлади>>

БМТ Бош ассамблеясининг 70- сессияси жаҳон ташкилотининг Нью-Йордаги бош қароргоҳида ўз ишини бошлади. Бош котиб Пан Ги Мун ва 70- сессия раислигига 2015 йил июнь ойида сайланган австралиялик дипломат Могенс Ликкетофт раҳбарлигида янги бир йиллик Бирлашган миллатлар ташкилоти тарихидаги энг мазмунли йил бўлиши ваъда қилинмоқда.

Ўзбекистонда 1 октябрдан табиий газ учун тўловлар қимматлашади>>

Шу йилнинг 1 октябрь кунидан Ўзбекистон аҳолиси ва улгуржи истеъмолчиларга бериладиган табиий газ учун Молия вазирлиги томонидан тасдиқланган янги тарифлар жорий қилинмоқда.

Тожикистон ИВВ: Назарзода Ромит дарасидаги сўнгги ҳарбий операция чоғида ўлдирилди>>

Тожикистон ИИВ матбуот хизмати генерал Абдуҳалим Назарзода бошчилигидаги жангарилар гуруҳининг сўнгги вакиллари йўқ қилингани операция пайтида Назарзоданинг ўзи ҳам ўлдирилгани ҳақида баёнот берди.

Ўзбекистонда 1 октябрдан электр энергияси тўлови қимматлашади>>

Ёқилғи энергия бойликлари таннархи ошиш муносабати билан «Ўзбекенерго» АЖ 2015 йилнинг 1 октябридан бошлаб электр энергиясининг нархлари ошганлигини маълум қилди.

Башар Асад: Агар Европа қочқинлар тақдиридан хавотирда бўлса, террорчиларни қўллаб-қувватлашни тўхтатсин>>

Суриянинг расмий раҳбари Башар Асад Россиянинг бир қанча оммавий ахборот воситалари, жумладан, Россия ТВ, НТВ, “Первый канал”, RT телеканаллари, “Россия сегодня”, ТАСС, Интерфакс агентликлари, “Российская газета” нашрлари билан суҳбат ўтказди.

Ucell компаниясининг бош акциядори Ўзбекистон бозоридан кетади>>

TeliaSonera компанияси “Евросиё” минтақасидаги, шу жумладан, Ўзбекистондаги фаолиятини ҳам секин-аста тўхтатади. Бу ҳақда компания президенти Йохан Деннелинд ахборот берди.

Ўзнефтмаҳсулот: шов-шувларга инонманг!>>

Ўзбекистонда ёнилғи маҳсулотлари таъминотида узилишлар келиб чиқмайди. Бу борадаги баёнот “Ўзнефтмаҳсулот” АК сайтида жойлаштирилди.

Кураш ёзги Осиё ўйинлари расмий дастурига киритилди>>

Туркманистон пойтахти Ашхобод шаҳрида бўлиб ўтган Осиё олимпия кенгаши бош ассамблеясида курашни 2018 йил август-сентябрь ойларида Жакартада ўтадиган 18-ёзги Олимпия ўйинлари расмий дастурига киритиш тўғрисидаги қарор қабул қилинди.

Саудия Арабистони ҳалок бўлган зиёратчиларнинг оилаларига 350 минг доллардан ёрдам кўрсатади>>

Саудия Арабистони Маккадаги бахтсиз воқеа оқибатида ҳалок бўлган зиёратчиларнинг оилаларига 350 минг доллардан моддий ёрдам кўрсатади.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити байрами 24 сентябрь куни нишонланади>>

24 сентябрь куни Ўзбекистонда Қурбон байрами сифатида нишонланади. Шу куни республикада дам олиш куни бўлиши эълон қилинди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорида кўрсатилган.

Тошкентдаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес-марказида ёнғин келиб чиқди>>

18 сентябрь кунининг иккинчи ярмида, соат тахминан 18:30да Тошкент шаҳридаги «Wyndham Tashkent» меҳмонхонаси ёнидаги бизнес марказида (эски номи - "Лето бар") ёнғин келиб чиқди.

Тошкентда ШҲТ аксилтеррор структураси йиғилиши бўлиб ўтди>>

Тошкентда Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг минтақавий аксилтеррор структураси 27-йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишда Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Ўзбекистон, Тожикистон ва структура ижроия қўмитаси вакиллари ташкилотга аъзо давлатлар чегара хизматлари вакиллари иштирок этди.

«ЛУКОЙЛ» Ўзбекистонда 30 миллиард кубометр табиий газ қазиб олди>>

Ўзбекистонда «ЛУКОЙЛ» компанияси бошқарувчилигида амалга оширилаётган лойиҳалар доирасида қазиб олинган табиий газнинг умумий ҳажми 30 млрд кубметрни ташкил этди. Ушбу ҳажмнинг асосий қисми (85 фоизга яқин) Бухоро вилоятида жойлашган Хаузак-Шоди участкасига тўғри келади.

Йўл қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарималар миқдори эълон қилинди>>

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан йўл қоидаси бузилиши юзасидан белгиланадиган жарималар миқдори эълон қилинди.

 

Паспорт қоидаларини бузиш юзасидан белгиланган жарималар миқдори маълум қилинди>>

Ягона интерактив давлат хизматлари порталида Ички ишлар вазирлиги Кириш-чиқиш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармаси томонидан кўриб чиқилаётган ҳуқуқбузарликлар ва жарималар миқдори тўғрисида маълумотни эълон қилди.

ИИВ: Бизнес-марказдаги ёнғинда қурбон бўлганлар йўқ>>

2015 йил 18 сентябрь куни тахминан соат 18дан 46 дақиқа ўтганда Тошкент шаҳар ИИББ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси Марказий диспечерлик хизматига шаҳарнинг Амир Темур шоҳ кўчасида жойлашган 12 қаватли Бизнес маркази биносининг ташқи томонида ёнғин содир бўлганлиги ҳақида хабар келиб тушган.

БАА шаҳзодаси шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружидан вафот этди>>

19 сентябрь куни БАА шаҳзодаси, Дубай амирлиги тахти ворисларидан бири шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум вафот этди.

Япония парламенти ўз ҳарбийларига хориждаги жанговор ҳаракатларда иштирок этишга рухсат берди>>

Япония парламенти олий палатаси кўпчилик овоз билан миллий мудофаа кучларининг ваколатларини кенгайтириш ҳақидаги қонунлар пакетини қабул қилди.

Ўзбекистон телефон тармоқларини рақамлаштириш учун 2,5 млрд доллар сарфлади>>

Охирги 10 йил ичида Ўзбекистон барча шаҳарлараро, халқаро ва маҳаллий телефон станцияларини рақамлаштириш мақсадида умумий қиймати 2,5 млрд долларни ташкил қилувчи 40 дан зиёдроқ лойиҳани амалга оширди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигидаги манба.

Хуршид Тожибоев APB чемпионлик камарини қўлга киритди>>

Тошкентдаги муҳташам “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бокснинг янги йўналиши – APB (AIBA Pro Boxing) бўйича бокс кечаси ўтказилди.

Кўпроқ янгиликлар