KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг муҳокамабоп хабарлари (14-20 сентябрь)

Жамият 21 Сентябрь 2015 5386

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (14-20 сентябрь) рўй берган энг муҳокамабоп хабарларини такроран ҳавола этамиз.

Руслан Чагаев Россия фуқаролигини олиш ниятида эмаслигини маълум қилди>>

WBA (Regular) йўналишида жаҳон чемпиони бўлмиш ўзбекистонлик Руслан Чагаев Россия фуқаролигини олиш ниятида эмас. 

Назарбоевнинг қизи бош вазир ўринбосари этиб тайинланганига изоҳ берилди>>

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоевнинг матбуот котиби Даврон Абаев президентнинг қизи, жамоат арбоби Дариға Назарбоеванинг бош вазир ўринбосари лавозимига тайинланишига изоҳ берди. 

Тошкент шаҳрида янги пропискадан ўтган фуқароларнинг уй ололмаётгани бўйича қилинган шикоятларга жавоб берилди>>

Тошкент шаҳрида пропискадан ўтганига уч йил бўлган айрим фуқаролар шаҳар ҳудудидан уй сотиб ололмаётгани айтиб, оммавий ахборот воситаларига шикоят қилмоқда. 

Абитуриентнинг ўрнига имтиҳонга кирган талаба икки йилдан сўнг ўқишдан четлаштирилди>>

Жиззах политехника институтида ўқиб келаётган Илҳом Қурбонов икки йил муқаддам бир абитуриентнинг ўрнидан имтиҳонга кирганлиги ошкор бўлиб, талабаликдан четлаштирилди. 

Олма-ота вилоятида туғруқхона ҳамшираси ўзбекистонлик аёлнинг боласини 3 минг долларга сотиб юборди>>

Олма-ота вилояти кўп тармоқли клиник шифохонасининг туғруқхонасида Олма-ота шаҳрининг Авезов тумани прокуратураси томонидан янги туғилган чақалоқни сотиш ҳолати аниқланди. 

Олий таълим вазирлиги: контракт пулининг 40-60 фоизи стипендиялар учун сарфланади>>

Ҳозирги кунда Ўзбекистоннинг олий таълим муассасаларида стипендиянинг ўртача миқдори 300 минг сўмни ёки йилига 3.6 млн сўмни ташкил қилмоқда. Бу ҳақда олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Турмуш ўртоғининг тобути олдида табассум қилган аёл интернет фойдаланувчиларини ҳайратга солди>>

АҚШнинг Огайо штатида яшовчи Ева Ҳолланд Facebook ижтимоий тармоғига жойлаштирган турмуш ўртоғининг тобути олдида табассум қилган ҳолда тушган расми интернет фойдаланувчиларининг қаҳру ғазабига сабаб бўлди. Энг ғаройиби, у ўғли ва қизини ҳам кулиб туришга ундаган.

Рамзон Қодиров: ислом дунёси уйғонганда, “ИШИД” ва “Ал-Қоида” эгаларига қийин бўлади>>

Ислом дунёси ҳали уйғонгани йўқ. Бу юз берганда “ИШИД” террорчилик ташкилотига қийин бўлади, деб ҳисобламоқда Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров.

Аҳоли терминаллар йўқлигидан шикоят қилмоқда>>

Ўзбекистон давлат солиқ қўмитаси ишонч телефонларига бўладиган мурожаатларнинг асосий қисми савдо нуқталарида терминалларнинг ишламаётгани ёки умуман йўқлиги борасидаги шикоятларга боғлиқдир.

АҚШда 14 ёшли ўсмир бомбага ўхшаш соат ясагани учун ҳибсга олинди>>

14 ёшли Аҳмад Муҳаммад (Ahmed Mohamed) мактабга ўқитувчиларининг кўзига бомба бўлиб кўринган қўлбола соатни кўтариб келгани учун полиция маҳкамасига олиб келинди. 

Ўзбекистон жаҳон армиялари рўйхатида 54-ўринда>>

Ўзбекистон Global Firepower Index ҳарбий қудрат рейтингининг янги версиясида 54-ўринга қўйилди. Рейтингга жами 126 мамлакат кирди.

Ucell: Ўзбекистондаги фаолиятимизни давом эттирамиз>>

Ўзбекистоннинг Ucell мобил оператори TeliaSonera Швеция-Финляндия телекоммуникацион гуруҳининг “Евросиё” зонасини тарк этиши борасидаги ахбороти муносабати билан ўз баёнотини тарқатди. Таҳририятга келиб тушган баёнотда таъкидланишича, компания Ўзбекистон бозоридаги фаолиятини эски тартибда давом эттираверади.

Тошкентда биринчи AVTOTEST автомактабининг очилиши бўлиб ўтди>>

17 сентябрь куни Тошкентда биринчи AVTOTEST инновацион автомактабининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Яқин кунларда автомактаб 50 нафар ўқувчини қабул қилади. Улар эрталабки (9:00-12:00) ва кечки (18:00-21:00) гуруҳларда таҳсил олади. Таълим даври 3 ойни ташкил қилади.

Интернетда Чорсу бозори яқинида ағдарилиб ётган кранлар тасвирлари пайдо бўлди>>

Олой бозори яқинида жойлашган бизнес марказида келиб чиққан ёнғин атрофидаги шов-шувлар совиб улгурмасдан, интернетда пойтахтимиздаги Чорсу бозори олдида қурилиш олиб бораётган кранларнинг ағдарилиб ётгани тасвирланган суратлар пайдо бўлди.

Мираброр Усмонов: Вадим Абрамов оммага бўҳтон сингдиришга ҳаракат қилаётгани тушунарсиз>>

Ушбу ҳафтада Ўзбекистон Футбол Федерацияси Президенти ҳузуридаги мураббийлар кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

ЕИ: Европага кириб келаётган муҳожирларнинг 4/5 қисми суриялик эмас>>

Европа Иттифоқи тарқатган маълумотда айтилишича, Европа ҳудудига кириб олишга уринаётган муҳожирларнинг аксар қисми Суриядаги урушлардан азият чекканлар эмас, балки тўкин ҳаётга эришишни истаган бошқа қитъаликлар ҳисобланишади.

Роналду "Гранада" билан ўйин олдидан суриялик 7 ёшли муҳожир болани майдонга етаклаб тушди>>

Венгриялик тележурналистдан жабрланган суриялик муҳожир бола Испанияда қадр топди.

Греция соҳилида 5 ёшли суриялик қизчанинг жасади топилди>>

Қайд этилишича, бир гуруҳ муҳожирлар Греция соҳилларига қайиқда етиб олишмоқчи бўлганда, қайиқ чўкиб кетган. Оқибатда 5 ёшли кичик қизча ҳалок бўлган. Бундан ташқари, яна бир неча нафар муҳожирлар бедарак йўқолган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 44416 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 61774 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 34141 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 19312 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 73809 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 59898 Жамият
Навоий вилоятида қўшмачи эркак қўлга олинди
16:45 1135 Жамият
Маъмурий ислоҳотлар Концепцияси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди
«Made in Uzbekistan» бренди Тожикистон бозоридан Хитой маҳсулотларини сиқиб чиқармоқда
Араб коалицияси Ямандаги меҳмонхонага авиазарба берди
16:35 737 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар