KUN.UZ дайжести: Ҳафтанинг энг қизиқарли янгиликлар (14-20 сентябрь)

Жаҳон 21 Сентябрь 2015 6758

Ҳурматли ўқувчилар, тугаётган ҳафтада (14-20 сентябрь) рўй берган энг қизиқарли янгиликларни такроран ҳавола этамиз.

Олимлар: кейинги 2 йил тарихдаги энг иссиқ палла бўлади>>

Кейинги 2 йил тарихдаги энг иссиқ палла бўлиши мумкин. Бу ҳақда Британия метеобюроси чоп этган ҳисоботда айтилди.
Ҳарорат ошиши карбонат ангидриднинг ҳавога ташланиши миқдорининг ошиши ва табиий океаник жараёнлар омухталиги натижасида юзага келмоқда.

Сибирда биринчи қор ёғди>>

Россиянинг Томск шаҳрида биринчи қор ёғди, деб хабар бермоқда FlashSiberia нашри.

iPhone 6S деталлари таннархи 234 долларни ташкил қилиши маълум бўлди>>

Экспертлар Apple компаниясининг 64 Гб доимий хотирага эга янги iPhone 6S смартфони деталлари таннархи 234 долларни ташкил қилишини аниқлашди. Бу ҳақда Bussiness Insider нашри маълум қилди.

Эмомали Раҳмон КХШТ раҳбарларини палов билан меҳмон қилди>>

Душанба куни кечаси Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон КХШТ давлатлари раҳбарлари учун тушлик ташкил қилди. Кеча норасмий шаклда президентнинг шаҳардаги қароргоҳида ўтказилди.

БААлик 8 ёшли бола Bentley GT V8 машинасини ютиб олди>>

Бирлашган Араб амирликларида истиқомат қилувчи 8 ёшли бола Emirates Islamic Kunooz ойлик лотереясида Bentley GT V8 coupé спорткарини ютиб олди

Jaguar’нинг биринчи кроссовери 19 м ли айлан бўйлаб ҳаракат қилди>>

Франкфурт автосалони арафасида Jaguar’нинг биринчи кроссовери – F-Pace Гиннесс рекордлар китобига киритилди

Қирғизистонлик 25 ёшли Назирбек қўлсиз кунига 1000 сомгача пул ишлаб топишни ўрганди>>

Қирғизистоннинг Жалол-Обод вилояти Ноокент туманида истиқомат қилувчи биринчи гуруҳ ногирони Назирбек Тайлаков компютерларни созлаш орқали кунига 700-1000 сом (ўртача 15 доллар) пул ишлаб топмоқда.

Hyundai премиум моделнинг биринчи прототипини кўрсатди>>

Hyundai компанияси Лос-Анжелесдаги санъат музейида Vision G номли янги концептуал купе тақдимотини ўтказди. Ишлаб чиқарувчи “Бўлажак премиал моделлар оиласининг бошланмаси” деб атади

Samsung`нинг дунёдаги биринчи эгилувчи экранли смартфони январда ишлаб чиқарилиши мумкин>>

Samsung компанияси дисплейлар ишлаб чиқариш соҳасида ўз инновацион лойиҳалари билан рақобатчиларини ортда қолдириб келмоқда. 2010 йилда компания дунёда биринчи Super AMOLED дисплейли смартфонни ишлаб чиқарган бўлса, 2015 йилда икки томони эгилган экранга эга илк Galaxy S6 Edge смартфонини тақдим этди.

Йилнинг энг яхши автомобили номига даъвогарлар рўйхати эълон қилинди>>

«Дунё йил автомобили» танлови (World Car of the Year, WCOTY) ташкилотчилари Франкфуртдаги автосалонда 2016 йилнинг энг яхши автомобили номини қўлга киритишга даъвогар автомобиллар рўйхатини эълон қилди.

Қустанай вилояти ҳокимининг исми Путиннинг диққатини тортди>>

16 сентябрь куни Россиянинг Сочи шаҳрига Нурсултон Назарбоев бошчилигидаги Қозоғистон делегацияси ташриф буюрди ва XII Россия ва Қозоғистон минтақавий ҳамкорлиги форумида иштирок этди

Хитойда улкан ер ости океани топилди>>

Тарим ботиғида тадқиқот олиб бораётган олимлар ер остида ниҳоятда улкан сув захиралари мавжуд эканини аниқлашди

Обама қўлбола соат ясаган ўсмирни Оқ уйга таклиф қилди>>

АҚШ президенти Барак Обама қўлбола соат ясагани учун ўқитувчилари томонидан полицияга топширилган ўсмирни Оқ уйга меҳмонга таклиф қилди

Фукусима яқинида мутант балиқ тутилди>>

Японияда, бир вақтлар техноген фожиа содир бўлган Фукусима қирғоқларида денгизчи ўта ғалати ва қўрқинчли балиқни тутиб олди. Олимларнинг тахмин қилишича, бу балиқ радиацион авария “маҳсули”дир.

Улкан кастрюль-това Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди>>

Хитойнинг Ляонин провинцияси Паньшань уездида ясалган улкан кастрюль-това Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. 2015 йил 12 сентябрь куни мазкур товада краб денгиз қисқичбақаси тайёрланди

Кун фотоси: Ёнғин туфайли юзага келган тирбандлик вақтида кўнгилли йўловчи ЙПҲ ходимларига ёрдамлашди>>

Тошкент шаҳридаги ёнғин туфайли юз берган тирбандлик вақтида пиёдалардан бири кўнгилли равишда машиналар ҳаракатини назорат қилишда ёрдамлашди

Обама 1 ёшли болакайни 101 йиллик таваллуд аёми билан табриклади>>

АҚШ Оқ уйи Юта штатида яшовчи оила фарзандига туғилган куни муносабати билан табрикнома юборди. АҚШ маъмуриятининг расмий бланкасидаги мактубда “Азиз Бенжамин: 101 йиллик таваллуд аёминг билан табриклайман”, деб ёзиб қўйилган эди

АҚШда бир-бирига жуда ҳам ўхшаш уч эгизак дунёга келди>>

Нью-Йорк шаҳридаги Жейсон ва Келли Фенлилар оиласида бир-бирига айнан ўхшаш уч эгизак — Майлза, Ноа ва Оуэна Фенли дунёга келди

Emirates парвоз давомийлиги бўйича жаҳон рекордини ўрнатмоқчи>>

Emirates авиакомпанияси узлуксиз учиш давомийлиги бўйича янги рекорд ўрнатишга ҳозирлик кўрмоқда. KAYAK компанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Дубай ва Панама ўртасида рейс парвози 17 соат 35 дақиқа давом этади.

Кличко вазн тоифасидан қатъий назар дунёнинг энг яхши боксчисига айланиб олди>>

Супероғир вазн тоифасининг WBA, WBO, IBF ва IBO йўналишлари бўйича жаҳон чемпиони украиналик Владимир Кличко жаҳон профессионал боксчиларининг вазн тоифасидан қатъий назар тузилган рейтингида дунёнинг энг яхши боксчиси сифатида рўйхатни биринчи ўрнига кўтарилиб олди. Бу ҳақда Boxrec.com портали хабар тарқатди.

Цукерберг Facebook’да “дислайк” тугмасини яратишга ваъда берди>>

Facebook ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Цукерберг фойдаланувчилар билан мулоқотнинг навбатдаги сессияси чоғида тармоққа “дислайк” тугмасини киритишга ваъда берди. 

Samsung Galaxy S6 Edge йилнинг энг яхши смартфони деб тан олинди>> 

Samsung қурилмаси iPhone 6, Sony Xperia Z3 Compact, LG's G4 ва the HTC One M9 ўртасидаги кескин рақобатда ғолиб чиқа олди. Айни пайтда, Apple компанияси мазкур кўргазмада бирданига 4та мукофотни қўлга киритди.

19 сентябрда смайликнинг 33 йиллик таваллуд куни нишонланди

1982 йил 19 сентябрда Карнеги-Меллон университети профессори Скотт Фалман биринчи марта учта кетма-кет келган белги – икки нуқта, чизиқча ва ёпувчи қавсни ( :-) ) матнда “табассум қилаётган чеҳра” ифодаси – смайлик сифатида ишлатишни таклиф қилган.     

Бу йил смайликка 33 йил тўлди.

ВИДЕО: Германияда улкан Airbus лайнери қўниш вақтида кучли шамол қаршилигига дуч келди>>

Германия ғарбидаги Дюссельдорф шаҳри аэропортига қўнишни амалга ошираётган Airbus А380 самолёти кучли шамол қаршилигига дуч келди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 30790 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 16927 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 66559 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 57618 Жамият
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 3204 Жаҳон
Самарқанд вилоятида 6 миллион доллар қийматидаги трансформаторлар ишга туширилди
Трамп: Ким Чен Ин АҚШни ҳурмат қилишни бошлади
10:30 3939 Жаҳон
Шайхонтоҳур туманидаги қасддан одам ўлдириш фош этилди
10:27 3246 Жамият
Фарғонада ўқитувчиларни мажбурий меҳнатга жалб қилган халқ таълими мудираси ишдан олинди
Кўпроқ янгиликлар