Макка шаҳрида 1,3 млн зиёратчи ҳаж ибодатларини адо этади

Жамият 21 Сентябрь 2015 5266

Саудия Арабистони 2015 йилда ҳаж ибодатларини адо этиш истагидаги зиёратчиларни қабул қилишни тўхтатди. Макка шаҳрига келган ҳожиларнинг умумий сони 1,3 миллион нафардан ошди. Бу ҳақда якшанба, 20 сентябрь куни Саудия Арабистони паспорт назорати хизмати бош директори Сулаймон Абдул Азиз ал Яҳё маълум қилди.

Унинг ойдинлик киритишича, муқаддас масканга ташриф буюрганларнинг фақатгина 49 минг нафари ер усти ва денгиз транспортидан фойдаланишди, қолганлари эса мунтазам авиарейслар орқали етиб келишди.
Маълумотларга кўра, ҳаж мавсумида ҳар қандай сиёсий ташвиқот тақиқланган. Мазкур чекловни бузганлар қўлга олинади, деди Саудия Арабистони Ички ишлар вазири амир Муҳаммад бин Наиф.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилнинг 3-14 сентябрь кунлари ўзбекистонлик 5200 нафар зиёратчи “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпаниясининг Тошкент-Мадина, Бухоро-Мадина, Самарқанд-Мадина, Термиз-Мадина, Наманган-Мадина, ҳамда Урганч-Мадина йўналишларида ҳаж сафарига жўнатилди. “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши зиёратни юқори савияда ташкил этиш, зиёратчиларимизга мамлакатимизда ва Саудия Арабистонида қулай шарт-шароитлар яратиш йўлида фаолият олиб бормоқда.

27 сентябрь - 8 октябрь кунлари ўзбекистонлик ҳожиларни “Ўзбекистон ҳаво йўллари” Миллий авиакомпанияси самолётларида Жидда-Тошкент, Жидда-Бухоро, Жидда-Самарқанд, Жидда-Термиз, Жидда-Наманган, ҳамда Жидда-Урганч йўналишлари бўйича ватанимизга олиб келиш режалаштирилган.

2015 йилда муқаддас Макка шаҳри ва унинг атрофида тахминан 1,5 млн киши ҳаж ибодатини адо этади. Маккага хориждан 1,35 млн, мамлакатнинг ички ҳудудларидан 185 минг нафар ҳожиларнинг келиши кутилган эди. Муқаддас Макка шаҳридаги 2015 йилги ҳаж мавсуми кеча, 20 сентябрда бошланди.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар