"Челси” клуби бош мураббийи Жозе Моуриньо “Арсенал” жамоаси футболчилари ҳақида илиқ фикрлар билдирди.

“Менга “Арсенал”нинг барча футболчилари ёқади. Агар улардан қайси биридир эркин агентга айланса ва клубга керак бўлмай қолса, мен у билан шартнома имзолаган бўлардим.

“Арсенал”да чемпион бўлиш учун муносиб таркиб бор. Улар ҳар мавсумда чемпионлик учун курашади, лекин бунга эриша олмайди", – деб қайд этади Моуриньо.