Нега тўйларда исрофгарчилик тўхтамаяпти? Барчанинг фикри бир ердан чиқди

Ўзбекистон 21 Сентябрь 2015 6518

Ўзбекистонда тўй харажатларини қисқартириш, оилавий маросимларда исрофгарчиликка йўл қўймаслик борасидаги муҳокамалар давом этмоқда. Бу сафар муаммога Самарқанд аҳлининг бўлган муносабати ўрганилди.

“Самаркандский вестник” нашри шаҳар аҳолисининг турли ёшдаги вакилларининг тўй ҳашаматлари ҳамда ушбу маросимлардаги исрофгарчиликнинг олдини олиш учун олиб борилаётган ишларга бўлган муносабатини ўрганиб чиқди. Бу ўзига хос сўровда 19 ёшдан 78 ёшгача бўлган шаҳарликлар иштирок этган. Уларнинг олдига қўйилган асосий савол нега кўрилаётган чоралар керакли самарани бермаётганига оид бўлди. Нашр этилган натижаларга кўра, барчанинг фикри бир жойдан чиққан.

“Ўйлашимча, маросимларни қисқартириш ва соддалаштиришнинг имкони йўқ, негаки миллий анъаналаримиз кўп асрлардан буён яшаб келмоқда, - дейди 65 ёшли Наргиза Қаҳҳорова. – Шу билан бирга, одамларимиз, оилавий тадбирлар давомида ўзларини кўрсатишни яхши кўришади. Қўшнисидан ўтишга бор кучларини сарфлайдилар. Шунинг учун кўрилаётган чоралар самарсиздир”.
78 ёшли Хайринисо Убайдова эса тўй маросимларида йўл қўйилаётган исрофгарчиликни қисқартириш зарурлигини таъкидлади:
“Биз аждодлар одатларини сақлаяпмиз деб ўзимизни алдаб келамиз. 30-40 йилларда келинни олиб келишга иккита эшакда келишганини билишармикин? Агар оналарнинг ихтиёрига қўйиб берса, улар бутун дунёни сотиб олиб, ёшларнинг оёғи остига ташлашни истайди. Ҳамма нарсанинг мантиғи бўлиши, ҳар нарсанинг меъёрини билишимиз керак”.
Хайринисо исрофгарчиликнинг олдини олишда биринчи галда ресторан эгалари билан “ишлаш”ни таклиф қилди:

“Ҳозир тўйларни ресторанларда нишонланш урф бўлмоқда. Демак, уларнинг эгалари билан ишлаш лозим. Маҳалла раисларига қонун бузилган тақдирда тўй тантаналарини тўхтатиш ҳуқуқини бериш керак”.
Бошқалар ҳам шунга яқин фикрларни ифодалади.
Хўш, барча тўй маросимларидаги ортиқча исрофгарчиликка қарши экан, нега унда бундай дабдабалар тўхтамаяпти? Бу саволга жавоб тополмаган журналист яқинда шаҳарнинг энг катта ресторанида тўй ўтказган оила бошлиғига мурожаат қилди.
“Дарҳақиқат, ўғлимнинг тўйи жуда ҳашаматли ўтди, - деди 48 ёшли Абдулло Раҳимов. – Тан оламан, кўп нарса охирги дақиқаларда ҳал бўлди, қудалар олдида уялиб қолмаслик учун режалаштирилганидан анча кўп пул ишлатишимга тўғри келди.

Келинимнинг инжиқликлари тўйхона остонасигача тўхтамади, ўғлим эса бир марта куёв бўлишларини рўкач қилиб, имконсиз нарсаларни сўради. Бундан ташқари, кўплаб қариндошларимнинг талабларини инобатга олишига тўғри келди”.
Абдулло аканинг рафиқаси эса иккиюзламачилик қилмай, тўйни “ўзлари хоҳлагандай” ўтказганини, икки-учта қўшниси учун орзу-ҳавасдан воз кечиш нияти йўқлигини очиқ баён қилди.

Элдор Асанов тайёрлади

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20639 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49608 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 3140 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 1763 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 3550 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 2080 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 3185 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 3321 Технология
Лотин алифбосидан кимлар қўрқади?
22:45 / 21.08.2017 4834 Жамият
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 4417 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар