Нигериянинг шимоли-шарқидаги Майдагури шаҳридаги масжид олдидаги майдонда 3 марта портлаш юз берди.

Тиббий ходимларнинг берган маълумотларига кўра, ушбу теракт туфайли камида 8 киши ҳалок бўлган ва 50 нафардан ортиқ киши жароҳатланган.

Ҳарбийларнинг айтишича, бу теракт қўлбола портловчи қурилмалар орқали амалга оширилган.

Ҳозирча бу теракт учун жавобгарликни биронта ташкилот ўз зиммасига олмаган.

Лекин қайд этиш керакки, бу ҳудуддаги терактлар аксар ҳолларда "Боко Ҳарам" жангарилари томонидан амалга оширилади.

Бироз олдинроқ, БМТ ушбу гуруҳ жангарилари туфайли 1,5 млн нафар атрофидаги болалар Нигерияни тарк этишга мажбур бўлгани ҳақида маълум қилганди.