Эрон ОАВи: БАА шаҳзодаси Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар пайтида ҳалок бўлган

Жаҳон 21 Сентябрь 2015 7639

ОАВда пайдо бўлган хабарларга кўра, 19 сентябрь куни оламдан ўтган Дубай амирининг катта ўғли, шаҳзода шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтумнинг вафотига аввал айтилганидек юрак хуружи сабаб бўлмаган. Эроннинг "Фарс" ахборот агентлиги хабар беришича, у Ямандаги ҳарбий ҳаракатлар ҳудудида ҳалок бўлган.

"Шайх Рашид Яман ҳудудидаги Мариб провинциясида, БАА ҳарбийлари қароргоҳига шиаларнинг "Ансор Аллоҳ" гуруҳи жангарилари томонидан берилган артиллерия зарбалари натижасида ҳалок бўлди", деб хабар беради агентлик Яман ҳудудидаги ҳарбий ҳаракатларда иштирок этаётган манбаларга асосланган ҳолда.

19 сентябрь куни Дубай амирлиги маъмурияти Дубай амирлиги тахти ворисларидан бири шайх Рашид ибн Муҳаммад Ал-Мақтум юрак хуружи туфайли 34 ёшида вафот этгани ҳақида расман хабар қилганди.

БАА ҳукумати унинг ўлими тафсилотларига тўхталмаган.

Маълумот учун, 13 сентябрь куни БАА қўшинлари Яманнинг Мариб вилоятида исёнчи ҳусийчиларга қарши қуруқликдаги ҳарбий амалиётларни бошлаганди.

Айни вақтда Яманда араб давлатлари коалициясига мансуб 10 мингга яқин аскардан иборат қуруқликдаги қўшинлар жойлаштирилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар