ОАВ: Маккада ёнғин туфайли меҳмонхонадан 1,5 минг нафар ҳаж зиёратчиси эвакуация қилинди

Жаҳон 21 Сентябрь 2015 3614

Саудия Арабистонига ҳаж амалини адо этгани келган камида 1,5 минг зиёратчи Маккадаги меҳмонхонада чиққан ёнғин туфайли эвакуация қилинди. “Ал-Вафд” газетаси электрон версиясининг маълум қилишича, ёнғин оқибатида яманлик 4 киши жароҳат олган. 

Қироллик мудофаа кучлари 15 қаватли турар-жой мажмуасида чиққан ёнғинни баратараф этишга муваффақ бўлишди. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин меҳмонхонанинг 11-қаватидаги хоналарнинг бирида электр симидаги носозлик туфайли содир бўлган. Қутқарувчилар “одамларнинг ҳаётига ҳеч нарса хавф солмаётганини” тасдиқлаганларидан кейин, зиёратчилар яна ўз хоналарига қайтганлар.

17 сентябрда ёнғин туфайли асосан осиёлик зиёратчилар жойлашган меҳмонхонадан мингдан зиёдроқ зиёратчи эвакуация қилинган эди. Ёнғин 11 қаватли меҳмонхонанинг 8-қаватида юз берган, оқибатда 2 киши жароҳат олган эди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 24796 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 11986 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83243 Ўзбекистон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 1 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 715 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 2825 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1312 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 779 Спорт
Самарқандда ёшлар ташаббуси билан намунали тўй бўлиб ўтди (фото)
20:05 5469 Жамият
Turkish Airlines рейси йўловчиси комага тушиб, самолётда жон берди
19:58 1256 Жамият
Кўпроқ янгиликлар