26 октябрдан 2 ноябрга қадар “Ўзэкспомарказ”да IX Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперацион биржа ўтказилади.

Саноат форумидан кўзланган асосий мақсад хўжалик юритувчи субъектларга ишлаб чиқаришни оптималлаштириш, соҳа ичи кооперациясини ривожлантириш, янги ҳамкорлар қидириш ҳамда улар билан шартномалар имзолашда ёрдам кўрсатишдир.

Жорий йилги тадбирларда саноатнинг барча йўналишларига мансуб компаниялар иштирок этиши кутилмоқда. Улар сирасида фармацевтика, металлургия, нефть ва газ, электротехника ва бошқалар бор.