Оқ Уй ходими Жейкоб Брюэр Мэриленд штатининг Хауард округида ўтказилаётган хайрия кечасида ҳалок бўлди.

NBC телеканалининг хабар қилишича, у велосипедда кетаётганида назоратни қўлдан бой бериб, муюлишда тескари йўлдан келаётган автомобилга урилган.
Брюэр Оқ Уй илмий-техник сиёсати бошқармасида катта маслаҳатчи лавозимида ишлаб келаётган эди.

“Маслаҳатчиларимдан бири, Жейкоб Брюэрнинг вафоти туфайли чуқур қайғуга ботдим”, - деди АҚШ президенти Барак Обама ўз баёнотида.
Ҳужжатда айтилишича, Брюэр ҳаётини ҳукумат фаолиятини яхшилашга, унинг жамоатчилик билан алоқаларини яқинлаштиришга сарфлади.