Ўзбекистонда пахтачилик саноатида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолати бўйича мониторинг ўтказилади

Ўзбекистон 21 Сентябрь 2015 7713

Ўзбекистонда пахтачилик саноатида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатини текшириш мақсадида бундан аввал ҳам, 2013 2014 йилларда  халқаро мониторинг ўтказилганди.

Бу йил ҳам, октябрь ойида Ўзбекистондаги пахтачилик саноатида болалар меҳнатидан фойдаланиш бўйича халқаро ва миллий мониторинг бўлиб ўтади.

Спутник нашри Болалар меҳнати масалалари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгаш иш режасига асосланиб хабар беришича, 2014 йилда Жаҳон банки Ўзбекистон ҳукуматига уч томонлама шерикларнинг (Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги, Касаба уюшмалари федерацияси ва Савдо-Саноат палатаси) ҳамкорлигида ўз ҳудудларида болалар меҳнатидан мажбурий равишда фойдаланиш ҳолатларини мониторинг қилиш таклифи билан чиққанди. Кейинчалик, бу мониторинг Халқаро Меҳнат Ташкилоти томонидан амалга оширилишига қарор қилинган.

Шу тариқа, бу йил ҳам Халқаро меҳнат ташкилотининг (ХМТ) техник кўмагида, юқорида қайд этилган уч томон ҳамкорлигида халқаро экспертлар иштирокида 10та территориал ишчи гуруҳлар тузилади ва кўзда тутилган текширувлар олиб борилади.

"Бугунги кунда аллақачон мониторинг қилувчи ҳудудий гуруҳлар ташкил этилди. Бу гуруҳларга Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Касаба уюшмаларининг хотин-қизлар Кенгашлари, ҳудудий нодавлат ташкилотлар вакиллари жалб этилди. Шунингдек, ушбу мониторингда Халқаро меҳнат ташкилоти экспертлари фаол иштирок этади ва улар томонидан техник кўмак кўрсатилади", - дейилади манбада.

Халқаро меҳнат ташкилоти мутахассислари гуруҳлар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида турли тренинглар ўтказиши кўзда тутилган. Шунингдек, "2015 йилда болалар ва мажбурий меҳнатни мониторинг қилиш бўйича ўқув қўлланма" ишлаб чиқилган.

Гуруҳ аъзолари жойларга ташриф буюриб, теримчиларнинг ихтиёрий равишда иштирок этаётгани, уларнинг сифатли озиқ-овқат билан таъминланаётганлиги, меҳнат шартномаларига мувофиқ теримчиларга ҳар 5 кунда иш ҳақи тўланаётгани, иш вақти меъёрларига қатъий амал қилинаётгани, қатор фермер хўжаликлари далаларида пахта ҳосилининг терим машиналари ёрдамида йиғиб олинаётгани, 18 ёшга тўлмаган болаларнинг теримда иштирок этмаётгани ва болалар манфаатларини муҳофаза қилиш тамойилларига амал қилинаётганини аниқлаш мақсадида интервьюлар уюштиришади.

Халқаро ташкилотлар вакиллари, шунингдек, Ўзбекистон ҳукуматига ишчиларни ёллаш ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш ишларини яхшилашга қаратилган ўз тавсияларини тақдим этади.

Натижалар Халқаро меҳнат ташкилоти, Жаҳон банки, Халқаро савдо уюшмаси Конфедерацияси, иш берувчилар халқаро ташкилоти ва бошқа манфаатдор ташкилотлар вакиллари иштирокида Тошкентда 10 ноябрь куни ўтказиладиган "давра суҳбати" вақтида муҳокама қилинади.

Қайд этиш керакки, ўтган йилги мониторинг якунларига кўра, Халқаро меҳнат ташкилоти Ўзбекистонда пахта теримида болалар меҳнатидан фойдаланиш ҳолатларини аниқламаганди.

2013 ва 2014 йиллардаги ҳисоботларда Жаҳон банки вакиллари мактаб ўқувчиларини тизимли равишда пахта теримига жалб этиш бўйича ҳеч қандай далилларни қўлга киритмагани қайд этилган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 31975 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 17805 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 69123 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 58355 Жамият
Тошкент ва Душанбе ўртасидаги парвозлар жадвали ўзгарди
Комилов Ҳиндистон вице-президенти билан музокарада. Икки давлат ўртасида товар айирбошлаш ҳажми оширилади
Журналист ЎФФ матбуот хизматини ёлғончиликда айблади
12:20 4341 Спорт
Тошкентдаги Mobicon 2017’да Google, Яндекс, Одноклассники ва UFOX вакиллари чиқиш қилади
Электр энергиясининг намунали истеъмолчилари рағбатлантирилади
Трамп АҚШ ҳукуматини ёпиш билан таҳдид қилди
10:50 9966 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар