Иқтисодиётнинг тегишли соҳалари ҳамда ижтимоий соҳада амалга оширилаётган инвестицион лойиҳалар доирасида товар, иш ва хизмат етказувчиларини саралаш бўйича тендер савдоларини идоралараро тендер комиссиялари амалга оширади.

Бу ҳақда ҳукуматнинг 2015 йил 14 сентябридаги “Тендер савдолари ўтказишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида кўз тутилган.
Идоралараро тендер комиссиялари 5 млн доллардан ортиқ миқдордаги шартномалар бўлган тақдирда савдо ғолибларини аниқлаб беради. Ундан камроқ суммадаги савдоларни ўтказиш тартиби эса ҳужжатда аниқлаштирилади.