Ўзбекистондан ноқонуний валюта олиб кетишга ҳаракат қилган чет эллик фуқаролар тўхтатиб қолинди

Жамият 21 Сентябрь 2015 3667

Ўзбекистон божхоначилари томонидан божхона чегаралари орқали нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш борасида мунтазам чора-тадбирлар олиб борилмоқда. Хусусан, “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан шу турдаги бир нечта божхона қоидабузарликлари фош қилинди.

“Аёлларнинг нозиккина ва бежирим сумкалари фақатгина пардоз-андоз воситалари учун хизмат қилмайди. Масалан, ундан божхоначиларнинг кўзини шамғалат қилиб, нақд хорижий валюталарни яшириб, олиб ўтишга уриниб кўриш мумкин. Ҳар ҳолда сирдарёлик Ким хоним (мақоладаги барча исм-шарифлари ўзгартирилган) айнан шундай фикрга бориб қонунбузарликка йўл қўйди. Аммо, Сеулга учиш олдидан божхона назорати вақтида бу каби ўйларнинг барчаси ҳавога учди. Оқибатда, аёл 2500 АҚШ доллари билан “хайрлашди”, деб маълумот беради “Тошкент-Аэро” ИБК Ахборот хизмати.

Красноярсклик Елена исмли аёл ҳам шундай йўл билан 2800 АҚШ долларини олиб ўтмоқчи бўлганида фош бўлган.
Россия Федерациясига йўл олган чустлик йигит текширилганда эса ён дафтар саҳифалари ўрнида ўрнатилган 34та 100 долларлик купюралар топилган.

“Тошкент-Деҳли” йўналиши бўйича ўз юртига отланган Сингх эса ҳамёнида 3900 АҚШ долларини божхона баённомасида қайд этишни “унутиб қўйгани” аниқланди.

“Мавританиялик Ясин ”Тошкент-Дубай” парвозига бироз кечикди. Бунга эса божхона назоратидан яширин равишда олиб ўтишни кўзлаб, чўнтагига бекитган салкам 4 минг АҚШ доллари “сабабчи” бўлди”, дейилади ахборотда.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текширувлари ва суриштирув жараёнлари давом эттирилмоқда.

Рақамларга кўра, жорий йилнинг ўтган 8 ойи давомида “Тошкент-Аэро” ихтисослаштирилган божхона комплекси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 220дан ортиқ божхона қоидабузарликлар натижасида 297 минг АҚШ доллари, салкам 26 минг евро, 2,2 млн.дан ортиқ Россия рубли ва бошқа нақд хорижий валюталарнинг ноқонуний равишда олиб ўтилишининг олди олинди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон республикасининг чегара-божхона постлари ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси божхона чегараси орқали чиқиб кетаётган шахслар валюта назоратидан ўтказилади. Амалдаги тартибларга мувофиқ, божхона чегарасини кесиб ўтаётган жисмоний шахслар томонидан тўлдириладиган йўловчи божхона декларациясида Ўзбекистон Республикасининг нақд миллий ва чет эл валютаси, бошқа валюта бойликлари ҳамда қимматбаҳо буюмларнинг мавжудлиги ва миқдори кўрсатилиши шарт.

Республикамизда резидентларга 2000 АҚШ доллари эквивалентидаги нақд хорижий валюталарни йўловчи божхона декларациясида ёзма қайд этиш шарти билан эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади. Бундан ортиқ миқдордаги нақд валюталарни олиб чиқиш учун эса ваколатли банклар ёки Марказий банкнинг ўрнатилган тартибдаги рухсатномаси талаб этилади.

Норезидентларга эса Ўзбекистонга кириб келаётганда ўзи билан олиб келган ҳамда божхонага тақдим этилган йўловчи божхона декларациясида қайд этилган миқдордаги хорижий валютани олиб чиқишларига рухсат берилган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 57732 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 33364 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 41103 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 5049 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 16859 Ўзбекистон
16 август куни Тошкентда юз берган йўл-транспорт ҳодисалари
11:50 3419 Жамият
Шавкат Мирзиёев Бекободга ташриф буюрди
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 1086 Жамият
ОАВ: Россияда пластик пуллар пайдо бўлади
Кўпроқ янгиликлар