Ўзбекистонлик теннисчи Азизхон Турғунов “Ashgabat-cup” мусобақасида ғолиб бўлди

Спорт 21 Сентябрь 2015 1080

Ўзбекистонлик теннисчи Азизхон Турғунов Туркманистон пойтахти Ашхободда бўлиб ўтган теннис бўйича 5-халқаро “Ashgabat-cup” мусобақасида ғолиб бўлди. Мусобақада Ўзбекистон, Россия, Туркия, Ҳиндистон, Эрон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 80 дан ортиқ спортчи иштирок этди. 

Турғунов ўсмирлар ўртасидаги якка баҳслар финалида Россия вакили Сергей Погосянни 6:3, 3:6, 6:2 ҳисобида уч сетда ютди ва мусобақаннг олтин медалини қўлга киритди.

Турғунов жуфтлик баҳсларида мусобақанинг яна битта – кумуш медалини қўлга киритди. У финалда ҳамюрти Амал Султанбеков билан жуфтликда Павел Петров ва Шаробиддин Абзаловдан ташкил топган қозоқ-ўзбек дуэтига имкониятни бой бериб қўйди.

Қизлар ўртасидаги якка баҳсларда россиялик теннисчилар Мария Манилова ва Дарья Соловьева тўқнаш келдилар ва бу ерда Мария Манилованинг қўли баланд келди.

Д.Соловьева жуфтлик баҳслари финалида ўзбекистонлик теннисчи Сабина Смирнова билан биргаликда россиялик М.Манилова ва А.Юрченко дуэти устидан ғалаба қозониб, М.Маниловадан якка баҳслар финалидаги “мағлубият ўчини” олишга муваффақ бўлди.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 93950 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 46029 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 51315 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 9160 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 20012 Ўзбекистон
Бразилия полицияси мавжуд бўлмаган спортчиларда пул қилган гуруҳни аниқлади
00:50 98 Жаҳон
Барселонада “Европанинг исломлашувига” қарши намойиш тарқатиб юборилди
00:40 427 Жаҳон
Олий Мажлис сенаторларидан бирининг ваколати муддатидан аввал тугатилди
Трамп ўзининг бош маслаҳатчаларидан бирини бўшатишга қарор қилди
00:24 321 Жаҳон
Дунёдаги энг кекса қочқин аёлга Швецияда бошпана бериш рад этилди
00:11 1193 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар