Қирғизистон-Хитой чегараси 24-28 сентябрь кунларига ёпилади, деб хабар бермоқда Қирғизистон давлат чегара хизматига иқтибос келтирган ҳолда КирТАГ агентлиги.

“Қурбон ҳайит байрами ва Хитойнинг “Куз ўртаси” миллий байрами нишонланиши муносабати билан Хитой илтимоси билан Қирғизистон-Хитой чегарасидаги “Тўруғарт” ва “Иркештам” чегара ўтказиш пунктлари 24-28 сентябрь кунлари вақтинчалик ёпиб қўйилади”, деб маълум қилмоқда Қирғизистон давлат чегара хизмати.

Чегара 29 сентябрдан яна очилади.