Қозоғистоннинг Л. Гумилёв номли Евросиё миллий университетида бир қанча янги мутахассисликлар тақдимоти бўлиб ўтди. Улар қаторида “Космик техника ва технологиялар” йўналиши ҳам мавжуд.

Қозоғистон бош вазири Карим Масимовнинг расмий сайтида маълум қилинишича, янги космик индустрия мутахассислари икки асосий йўналишда тайёрланиб борилади: масофавий зондлаш ва космик аппаратлар бўйича йиғиш ва синаш комплекси.

Айни пайтда Қозоғистонда ишлаб турган 4 сунъий йўлдошнинг 2таси масофавий зондланади.
Янги дастур бўйича 80 киши ўқишга қабул қилинди.