Роналду фаолиятини қаерда якунламоқчи экани ҳақида айтди

Спорт 21 Сентябрь 2015 3718

Мадриднинг "Реал" клуби етакчиси Криштиану Роналду ўз фаолиятини қаерда якунлаш ниятида эканини маълум қилди.

Португалия терма жамоаси футболчиси MLSда ўйнаш истаги борлигини билдирган.

"АҚШ — ажойиб мамлакат. У ерда футболни жуда яхши кўришади. Одамларининг менталитети ва футбол учун шароитлар ҳам бошқача.

Бу ерда футбол учун учун имкон қадар барча шароит яратиб беришади. Агар мен бу ерда футбол тараққиётига ҳисса қўша олсам, ёрдамга тайёрман. Умид қиламанки, ажойиб кунларнинг бирида MLSда ўйнашни бошлайман", — Роналдунинг сўзларидан иқтибос келтиради AS нашри.

Маълумот учун, португалиялик 30 ёшли ушбу футболчининг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2018 йилга қадар тузилган.

Кўпроқ янгиликлар