Руҳоний: АҚШ билан ядровий келишув ихтилофни бартараф қилишга биринчи қадамдир

Жамият 21 Сентябрь 2015 2603

Эрон президенти Ҳассан Руҳоний Ғарб журналистларига берган дастлабки интервьюсида ядровий дастур борасида эришилган келишув АҚШ билан муносабатларни яхшилаш ва ихтилофни бартараф этиш сари қўйилган биринчи қадам бўлганини таъкидлаб ўтди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар бермоқда.

“Ишонаманки, орадаги кескинликни бартараф этишга биринчи қадам қўйилди”, - таъкидлади Руҳоний CBS телеканалига берган интервьюсида. У АҚШ конгресси келишувни маъқуллашига умид билдирди. Ўз навбатида, парламентда келишувга қарши резолюция демократлар томонидан тўхтатиб қўйилди.

“Эрон халқининг катта қисми келишувга ижобий муносабат билдирди. Идоралар ва миллий хавфсизлик олий кенгаши бу муносабатдан узоқ эмас ва шу йўналишда ҳаракат қилмоқда”, - таъкидлади Руҳоний. Шунингдек, расмий Теҳрон етакчиси Эрон халқи америкаликларни қаттиқ ҳурмат қилишини таъкидлаб ўтди.

Кўпроқ янгиликлар