Грецияда ўтказилган муддатдан аввалги парламент сайловларидаги овозлар ҳисобланиши якунлангандан кейин СИРИЗА ва «Мустақил греклар» коалицияси парламентдаги 300 та ўриндан 155 тасини қўлга киритди.

СИРИЗА сўл радикаллари 35,46 фоиз овоз олишга муваффақ бўлишди ва бу уларга парламентдаги 145 та ўринни таъминлади, “Янги демократия” эса 28,09 фоиз йиғиб, 75 та ўрин олди.

Коалициянинг янги иккита партияси етакчилари Алексис Ципрас ва Панос Камменос янги
ҳукуматни шакллантириш масаласини муҳокама қилишга келишиб олдилар.

Учта етакчидан ташқари парламентга “Олтин тонг”, ПАСОК, “Потами”, “Ценстристлар иттифоқи” ва Греция компартияси депутатлари ҳам кирди.