Сурияда шифокорлар бошида ракета парчаси бўлган гўдак ҳаётини сақлаб қолишди. Онаси қорнидаёқ жароҳат олган қизалоққа Амал – “Умид” исми қўйилди.

Daily Mail нашрининг хабар беришича, гўдакнинг онаси Алеппо шаҳрига берилган ракета зарбалари вақтида жароҳатланган эди. Ҳомиладор аёл зудлик шифохонага ётқизилиб, унинг фарзанди жарроҳлик амалиёти орқали дунёга келтирилди.

Болага қадар етиб борган шифокорлар унинг ҳам жароҳат олганига гувоҳ бўлишди. Кичик метал парча янги туғилган гўдак бошининг чакка қисмига жойлашиб қолган экан.

Ракета парчасини олиб ташлаш учун ўтказилган жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди.

Касалхона шифокорлари томонидан олиб борилган жарроҳлик амалиёти тасвирланган видеоёзув тиббиёт муассасасининг Facebook`даги саҳифасига жойлаштирилди.