Суриялик исёнчилар Россияга “Иккинчи Афғонистон”ни ваъда қилмоқда

Жаҳон 21 Сентябрь 2015 10099

Суриялик исёнчилар Россияга “Иккинчи Афғонистон”ни ваъда қилмоқда, деб хабар беради Reuters агентлиги. Агентлик билан ҳамсуҳбат бўлган мухолиф кучларнинг таъкидлашича, “Россия бу ерга юборган аскарларини тобутларда қайтиб олади”.

Агентлик Башар Асад режими ҳамда ИШИДга қарши курашаётган суриялик исёнчилар сафларида сўровнома ўтказди. Уларнинг маълум қилишича, ҳукумат қўшинлари сезиларли даражада кучайган: авиазарбалар аниқлашган, жанг майдонларида янги зирҳли техника пайдо бўлган.

“Ҳисоб-китобларимизга қараганда, русларнинг иштироки туфайли жанглар яна бир неча йилга чўзилади”, - деди қуролли гуруҳлардан бирининг бошлиғи сўров чоғида. Ихтилофнинг бошқа иштирокчилари Туркия ва Саудия Арабистонининг ҳам фаоллашувини кутмоқда.

“Россия ихтилофни сиёсий йўл билан ҳал қилишдан манфаатдор эмас, - деди “Озод Сурия армияси” вакили. – У фақат Асад режимини сақлаб қолишга интилмоқда. Бизни қўллаб-қувватлаётган давлатларга келсак, ўйлашимча, улар бизга моддий ва сиёсий жиҳатдан ёрдам беради”.

Расмий Москва Башар Асадни мамлакатнинг ҳақиқий раҳбари деб ҳисоблашини бир неча бор эътироф этган эди. Аммо Россия қуролли кучларининг ҳарбий ҳаракатларда иштирок этиши хусусида ҳозирча ҳеч қандай расмий маълумот мавжуд эмас.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 18742 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 39616 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 151612 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 43366 Lifestyle
ОАВ: Британия махсус хизматлари WannaCry вирусини тўхтатган дастурчи ҳибсга олинишини аввалдан билган
18:17 167 Жаҳон
NASA 5 ёшли боланинг мактубига жавоб йўллади
18:12 327 Жамият
Пауэрлифтинг бўйича жаҳон чемпиони Андрей Драчёвнинг ўлдирилишига оид видео пайдо бўлди
18:00 1618 Жамият
Ҳасан Руҳоний: Эрон учун ядро келишувини сақлаб қолиш устувор
17:55 327 Жаҳон
Барселонадаги терактга алоқадор сўнгги гумондор ҳамон қидирилмоқда
17:50 358 Жаҳон
Видео: Голни нишонламоқчи бўлган «Ҳамбург» футболчиси жароҳат олиб, 7 ойга сафдан чиқди
17:48 1193 Спорт
Кўпроқ янгиликлар