The Sunday Times: “ПСЖ” Криштиану Роналдуга 109 млн фунт стерлинг таклиф қилишга тайёр

Спорт 21 Сентябрь 2015 1481

Франциянинг “Пари Сен-Жермен” футбол жамоаси Мадриднинг “Реал” ҳужумчиси Криштиану Роналдуни сотиб олишга яна бир уриниб кўрмоқчи.

Ёзда мадридликлар 30 ёшли футболчини 87,3 фунт стерлингга (118,5 млн евро) сотишга кўнмаган эдилар. Энди эса парижликлар нархни кўтариб, супер футболчига 109,2 млн фунт стерлинг (148,5 млн евро) таклиф қилмоқдалар.

Агар Роналду Парижга кўчиб ўтадиган бўлса ҳозирги йилига 15 млн фунт стерлинг маошидан анча кўпроқ олади, бутун келишув эса маош билан биргаликда 250 млн фунт стерлингни (340,6 млн евро) ташкил қилади.

Кўпроқ янгиликлар