Жорий йилнинг 25-27 сентябрь кунлари “Ёшлар ижод саройи”да касб ва таълимга йўналтирилган маҳаллий ва хорижий ўқув юртлари билан ёшларни яқиндан таништириш ва бандликка кўмаклашишга қаратилган кенг қамровли “Таълим ва мутахассислик” ХIII халқаро кўргазмаси ўтказилади. Бу ҳақда “Камолот” ЁИҲ веб-сайти орқали хабар қилинди.

Тадбир ташкилотчилари Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати ташаббуси билан, Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликларидир. Унда Ўзбекистонда фаолият юритаётган барча олий таълим муассасалари, хориждаги нуфузли олий ўқув юртлари ва уларнинг Ўзбекистондаги филиаллари, хорижда таълим олишга кўмаклашувчи ташкилотлар, ўқув курслари ҳамда бандликка кўмаклашувчи марказлар иштирок этадилар.

Шунингдек, кўргазмада Тошкент шаҳридаги бандликка кўмаклашувчи марказлар ҳамда республикамизда фаолият юритаётган давлат ва нодавлат ташкилотлар, йирик компанияларда мавжуд бўш иш ўринлари ҳақида маълумотлар берилади.