Ўтган ҳафтада Криштиану Роналду Донецкнинг “Шахтёр” клубига қарши ўйинда хет-рик қайд этиб, 83та гол билан Еврокубоклар тарихидаги энг самарали ўйинчига айланганди. Шунингдек, "Барселона" футболчиси Месси ҳисобида эса еврокубок баҳсларида урилган 80та гол мавжуд.

Аммо уларнинг самарадорлигини ўйинларига нисбатан ҳисоблаганда барчадан олдинда деб бўлмайди.

Роналду УЕФА доирасидаги турнирларда 83та гол уриш учун 123 марта майдонга тушган (ҳар бир ўйинда ўртача 0,67та гол), Мессида эса бу кўрсаткич 104та ўйинда урилган 80та голга тенг (ҳар бир ўйинда ўртача 0,77та гол) .

Манбаларга таяниб айтиш мумкинки, агар голлар миқдори ўйинларга нисбатан ҳисобланганда, ўтмишдан кўплаб баъзи кутилмаган номларни топиш ҳам мумкин.

Чемпионлар лигаси/кубогида энг юқори ўртача самарадорлик кўрсатган футболчилар:

0,97: Герд Мюллер ("Бавария") - 34 гол 35 ўйин
0,86: Жозе Альтафини ("Милан", "Ювентус") - 24 гол 28 ўйин
0,85: Ференц Пушкаш ("Гонвед", "Реал") - 35 гол 41 ўйин
0,84: Альфредо Ди Стефано ("Реал") - 49 голо 58 ўйин
0,82: Агуаш ("Бенфика") - 18 гол 22 ўйин
0,77: Лионель Месси ("Барселона") - 77 голо 100 ўйин
0,76: Жан-Пьер Папен ("Олимпик", "Милан") - 28 гол 37 ўйин
0,75: Эусебио ("Бенфика") - 47 гол 63 ўйин
0,74: Руудван Нистелрой (ПСВ, "Манчестер Юнайтед", "Реал") - 60 гол 81 ўйин
0,68: Марко ван Бастен ("Аякс", "Милан") - 19 гол 28 ўйин

УЕФА клублари турнирида гол/ўйин тизимидаги энг яхши тўпурарлар

0,90: Радамель Фалькао ("Порту", "Атлетико") - 38 гол 42 ўйин
0,87: Герд Мюллер ("Бавария") - 62 гол 71 ўйин
0,86: Стефан Гиварш ("Осер", "Ренн", "Ньюкасл") - 24 гол 28 ўйин
0,82: Иван Мраз ("Слован" Братислава, "Спарта" Прага, "Дукла" Прага) - 18 гол 22 ўйин
0,86: Ференц Пушкаш ("Гонвед", "Реал") - 37 гол 43 ўйин
0,83: Альфредо Ди Стефано ("Реал") - 50 гол 60 ўйин
0,81: Юпп Хайнкесс ("Боруссия" Мёнхенгладбах) - 45 гол 55 ўйин
0,80: Корнелиус Кист ("Алкмаар", "Пари Сен-Жермен") - 20 гол 25 ўйин
0,80: ДенисЛоу ("Манчестер Юнайтед") - 20 гол 25 ўйин
0,80: Кевин Эктор ("Дерби Каунти") - 16 гол 20 ўйин

Қайд этиш лозим, ушбу рўйхатда 20тадан кўпроқ ўйинда тўп сурган ўйинчилар келтириб ўтилган.