Вашингтонда «Ўзбек киноси ҳафталиги» бўлиб ўтади

Маданият 21 Сентябрь 2015 2109

«Ўзбеккино» Миллий агентлиги, Ўзбекистон Республикасининг АҚШдаги элчихонаси ва Жорж Вашингтон номидаги университет ҳамкорлигида 22-28 сентябрь кунлари АҚШнинг Вашингтон шаҳрида «Ўзбек киноси ҳафталиги» бўлиб ўтади. Бу ҳақда «Ўзбеккино» МА матбуот хизмати хабар берди.

Киноҳафталик давомида ўзбек кинематографияси олтин фондидан ўрин олган «Тошкент – нон шаҳри» (режиссёр Шуҳрат Аббосов), шунингдек, «Ўзбеккино» Миллий агентлиги буюртмасига асосан турли йилларда суратга олинган «Дилхирож» (Юсуф Розиқов), «Паризод» (Аюб Шаҳобиддинов), «Осмондаги болалар» (Зулфиқор Мусоқов), «Ота» (Абдухалил Мигноров) фильмлари намойиш этилади.

Мазкур маданий тадбир доирасида «Ўзбеккино» масъуллари ҳамда Шуҳрат Аббосов ва Аюб Шаҳобиддинов каби ўзбекистонлик таниқли киноижодкорлардан иборат Ўзбекистон делегацияси АҚШда бўлади.

«Ўзбек киноси ҳафталиги»да намойиш этиладиган барча фильмлар инглиз тилидаги субтитрлар билан ўзбек тилида томошабинлар эътиборига ҳавола этилади.

Намойишлар жадвали билан қуйида танишишингиз мумкин:
22 сентябрь, 18:30* — «Тошкент – нон шаҳри» (1968 й.)
23 сентябрь, 18:30 — «Паризод» (2012 й.)
24 сентябрь, 18:30 — «Дилхирож» (2000 й.)
25 сентябрь, 17:30 — «Осмондаги болалар» (2002 й.)
28 сентябрь, 18:30 — «Ота» (2014 й.)

* - намойишлар Вашингтон вақти билан кўрсатилган.

Кун янгиликлари
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 90674 Жамият
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 45065 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 50640 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 8908 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 19748 Ўзбекистон
Шимолий Корея АҚШга беражак зарбаларини бир қатор сиёсий плакатларда тасвирлади
23:20 469 Жаҳон
Конте «Челси»га нима етишмаётгани ҳақида гапирди
22:59 732 Спорт
Шаҳзода Уильямнинг никоҳ тўйидаги тортнинг бир бўлаги сотувга қўйилди
22:52 1133 Жамият
Видео: Дэвид Бекҳэм Pro Evolution Soccer 2018’да
22:47 754 Спорт
АҚШ ва Жанубий Корея август охирида ҳарбий машғулотлар ўктазади
22:35 536 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар