Германиянинг Volkswagen концерни дизель машиналарини АҚШда қатъий экологик меъёрларга тўғри келмагани сабабли сотишни тўхтатди, деб хабар бермоқда матбуот хизматига иқтибос келтирган ҳолда ТАСС ахборот агентлиги.

“Биз ҳақиқатан ҳам савдоларни тўхтатдик. Гап 4 цилиндрли дизель двигателларда ишловчи Volkswagen и Audi’нинг барча машиналари ҳақида кетмоқда”, деб айтди концерн вакили ва АҚШ ҳукуматидан жавоб олмагунча ҳеч қандай ҳаракатларни амалга оширишни режалаштирмаётганини қўшимча қилди.

Бундан ташқари, АҚШ ҳукумати Volkswagen ва Audi’га 2009-2015 йилларда мамлакатда сотилган 482 мингта енгил автомобилини ортга қайтариб олиш мажбуриятини қўйди.

АҚШ назорат муассасаларини машиналарда ишланган газларни назорат қилиш тизими тегишли текширув пайтидагина тўлиқ қувват билан ишлагани қониқтирмади. Автомобилдан фойдаланганда газлардаги зарарли моддалар миқдори кўпайганда эса бу тизим ўчади.