Россия ва АҚШ президентлари, “афтидан, “ақл тўплаш” сўзларини ҳар хил тушунишади”, дейилади The Wall Street Journal газетасининг муҳаррирлик мақоласида.

Нашрнинг эслатиб ўтишича, 10 кун муқаддам Барак Обама Россия қўшинларининг Сурияга кириб келиши мағлубият билан тугашини таъкидлаб, Кремлга “ақл тўплаш”ни маслаҳат берган эди. Аммо Обаманинг бу баёнотидан сўнг “Путин Сурияга қирувчиларини йўллай бошлади, энди Обаманинг ўзига дарс бериб қўйишганидай тасаввур уйғонмоқда”.

“Путин айнан Обаманинг президент бўлиши унинг бахти эканлигини билиб ҳайратлангандир. Россия музокарачилари Сурия бўйича музокараларни Киев ҳукуматига АҚШ томонидан ёрдам кўрсатилиши ёки Болтиқбўйида қўшин жойлаштирилиши, ёки бўлмаса Эрон ядровий келишуви шартларига амал қилиш билан боғлаб ўтказишларини кутинг. Бу энг заиф президент имкон туғдириб бергунига қадар Путин Обама устидан ғалаба қозонишда давом этаверади”, - хулоса қилинади мақолада.