Якутияда яшаган тожикистонлик фуқаро “Толибон” халқаро террорчилик ҳаракати фаолиятини молиялаштиргани учун 5 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда Россия Федерал хавфсизлик хизматининг ҳудудий бошқармаси матбуот хизмати маълум қилди.

Тожикистонлик “Террорчилик фаолиятига қўмак бериш” моддаси бўйича айбдор деб топилди. Тергов айбланувчининг электрон почта орқали ўзининг таниши – Покистон ҳукумат қўшинларига қарши жангларда курашган, “Толибон” ҳаракати функционерларидан бири билан алоқа қилган.

“Айбланувчининг таниши ўз мактубларида нафақат Афғонистон ва Покистонда “имонсизларга” қарши “жиҳод” ўтказишга молиявий кўмак, балки Якутияда террорчиларнинг яширин тузилмаларини яратишда кўмак беришни сўраган. Айбланувчи танишидан олган топшириқларга кўра бир неча бор Покистонга террорчилик ташкилотининг сохта банк ҳисоб рақамларига пул ўтказган”, деб таъкидланмоқда хабарда.