Янги Зеландиядаги ҳайвонот боғидаги "қотил-йўлбарс"ни уйқу дориси орқали ўлдирмасликка қарор қилинди

Жаҳон 21 Сентябрь 2015 2703

Янги Зеландиядаги Гамильтон номли ҳайвонот боғида ходимлардан бирига ҳужум қилиб, уни ўлдирган Оз лақабли Суматра йўлбарсига уйқу дори юбормасликка қарор қилинди.

Ҳайвонот боғи маъмуриятининг маълум қилишича, бу йўлбарс уйқу дориси орқали ўлдирилмайди, чунки у ноёб турга мансуб ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, 20 сентябрь куни ҳайвонот боғида ишлаган 43 ёшли Саманта Кудеве исмли ходима ушбу йўлбарс ҳамласига учраб, ҳалок бўлганди.

Марҳуманинг икки фарзанди етим қолган, унинг турмуш ўртоғи ҳам шу ҳайвонот боғида бошлиқ ўринбосари сифатида ишлаган.

Маълум қилинишича, йўлбарсни ўлдирмаслик бўйича қарор жамоавий йиғилиш вақтида қабул қилинган.

Маълумот учун, ушбу ҳайвонот боғи 23 сентябрь кунигача ёпиб қўйилган.

Кўпроқ янгиликлар