Японияда 80 ёшдан ошганлар сони 11 миллионга яқинлашмоқда

Жамият 21 Сентябрь 2015 1502

Япониянинг 80 ёш ва ундан ошган фуқаролари сони 10 миллион нафардан ошди, қарийб ҳар тўртинчи японнинг ёши эса 65дан ўтган. Мазкур маълумотларни мамлакат Ички ишлар ва коммуникациялар вазирлиги тақдим этди.

Ушбу статистик рақамлар Японияда ҳар йили сентябрь ойининг учинчи душанбасида нишонланувчи Кексаларни ҳурмат қилиш куни – миллий байрами муносабати билан чоп этилади. 2015 йилда мазкур сана 21 сентябрда нишонланмоқда.

80 ва ундан ошган японияликларнинг умумий сони 10,2 миллион ёки мамлакат аҳолисининг 7,9 фоизини ташкил этади. Бу эса 1950 йилдан буён энг юқори кўрсаткич саналади.

12,9 фоиз ёки 16,4 млн японияликларнинг ёши 75 ва ундан ортиқни ташкил этади. 33,8 млн атрофидаги кишилар эса 65 йиллик ҳаёт йўлини босиб ўтишган. Уларнинг кўпчилиги – 19,2 миллиони аёллардир. 65дан ўтган эркаклар сони эса тахминан 14,6 миллион нафарни ташкил этади. 65дан ошган японларнинг 6,8 миллиони меҳнат фаолиятини давом эттирмоқда.

Японияда юз билан юзлашганлар сони тахминан 60 минг нафар. 2014 йилда эркакларнинг ўртача умр кечириш давомийлиги 80,21 йилни ташкил этган бўлса, аёллар улардан 6,3 йил узоқроқ ҳаёт кечиришади – 86,6.

Кўпроқ янгиликлар