“Челси” шифокори Ева Карнейро жамоани тарк этишга қарор қилди

Спорт 22 Сентябрь 2015 2641

Англия Премьер-лигасининг 1-турида “Челси”нинг “Суонси”га қарши учрашувида (2:2) “Челси” бош мураббийи Жозе Моуринью клуб шифокори Ева Карнейронинг ҳаракатларидан норози бўлиб, уни танқид қилгандан кейин, аёл шифокор клубнинг машғулотлари ва ўйинларидаги ишидан четлаштирилган эди. 

Карнейро учрашувнинг охирги дақиқаларида битта ўйинчига кам бўлиб ҳаракатланаётган “Челси”нинг жароҳат олган яримҳимоячиси Эден Азарга ёрдам бермоқчи бўлиб майдонга чиққани Моуриньюга ёқмаган.

“Челси” Карнейрога ишга қайтишни таклиф қилди, бироқ рад жавобини олди. Айни пайтда 42 ёшли шифокор ўзининг ҳуқуқий позициясини баҳоламоқда.

Англия футбол уюшмаси ушбу ҳолат юзасидан тергов олиб бормоқда ва Моуриньюни ушбу қилмиши учун бир неча ўйинга четлатиши мумкин.

Кўпроқ янгиликлар