2015 йилнинг 9 ой якунларига кўра “Ўзбекнефтегаз” МХК 24 локализация дастурини амалга ошириб, ишлаб чиқариш ҳажмини 45 млрд сўмга етказиши кутилмоқда. Маҳсулот экспорти ҳажми 50 минг долларга етказилади.

Бу маълумотлар 17 сентябрь куни Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигида уюштирилган матбуот анжуманида келтирилди.
Маълум қилинишича, кейинги йилда корхона локализация дастурининг 31 лойиҳасини амалга ошириб, ишлаб чиқариш ҳажмини 746.48 млрд сўмга етказади. Бу 2015 йил даражасига нисбатан 849.8 фоизлик ўсиш бўлади.