2015 йилнинг 22 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Америка Қўшма Штатларининг фавқулодда ва мухтор элчиси Памела Леора Спратленни қабул қилди. Бу ҳақида Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди, шунингдек, халқаро ва минтақавий сиёсатнинг баъзи масалалари юзасидан фикр алмашилди.