Оқ уй матбуот котиби Жош Эрнестнинг сўзларига кўра, АҚШ ҳукумати Сурия аҳолисига инсонпарварлик ёрдамини кўрсатиш учун қўшимча равишда 400 млн доллар ажратишни режалаштирмоқда, дея хабар бермоқда РИА “Новости”.

“АҚШ қўшимча гуманитар ёрдам сифатида 419 млн доллар ажратади”, - деди Эрнест.

У шунингдек, мазкур маблағлар тез тиббий ёрдам кўрсатиш, ичимлик суви, озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш ва яшаш жойларини ташкил этиш учун сарфланишини айтиб ўтди. Эрнестнинг сўзларига кўра, Америка томони 2010 йилдан буён Сурия халқи ва турли мамлакатлардаги суриялик қочқинлар учун 4,5 млрд доллар сарфлаган.

Шу билан бирга, мамлакат ҳукумати Америка кутиб олиши мумкин бўлган қочқинлар сони оширилганини ҳам эслатиб ўтди.