Axel Springer SE матбаа концерни АҚШнинг Business Insider интернет нашри томонидан 560 млн долларга сотиб олиниши мумкин. Маълум қилинишича, бу борадаги шартнома бир неча ҳафта ичида якунланади.
2015 йил январида матбаа уйи Business Insider’нинг миноритар акциялар пакетини харид қилган эди.
Матбаа уйига 1946 йилда асос солинган. Медиакомпания дунёнинг 27 мамлакатида 150дан ортиқ газета ва журналларни нашр этади.